ТУРКМАНИСТОН

ТУРКМАНИСТОН — Ўрта Осиёнинг жан. ғарбида жойлашган давлат. Майд. 488,1 минг км2. Аҳолиси 4,7 млн. киши (2002). Пойтахти — Ашхобод ш. Маъмурий жиҳатдан 5 вилоятга, вилоятлар этрап (туман )ларга бўлинади.

Давлат тузуми. Туркманистон — бетараф давлат. 1995 й. 12 дек. Туркманистон бетарафлиги куни. Амалдаги конституцияси 1999 й. 18 майда қабул килинган. Давлат бошлиғи — президент (1990 й. дан С. Ниёзов). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Мажлис (парламент), ижрочи ҳокимиятни Вазирлар Маҳкамаси (ҳукумат) амалга оширади.

Табиати. Туркманистон ҳудудининг аксарияти текисликдан иборат бўлиб, қарийб 4/5 қисми Турон текислиги (Қорақум чўли) да жойлашган. Фақат жан. да тепаликлар ва ўртача баландликдаги тоғлар бор. Каспий денгизининг Туркманистонга қарашли жан. қирғоклари кам парчаланган, шим. да Қорабўғозгўл, Красноводск, Туркман қўлтиқлари, Красноводск, Даржа, Челекен я. о. лари ва кум тиллари бор. Денгиз соҳили паст, қумли. Туркманистон жанубида Копетдоғ тоғлари (энг баланд жойи 2942 м — Ризо чўққиси), ундан шим. ғарбда Кичик Болхон (777 м гача) ва Катта Болхон (1881 м гача) тоғлари жойлашган. Жан. шарқдаги Бодхиз қирлари (энг баланд жойи 1267 м) ва Қорабел қирлари (энг баланд жойи 984 м) ўртасидан Мурғоб дарёси оқиб ўтади. Чекка жан. шарқда Ҳисор тизмасининг Кўҳитанг тармоғи (бал. 3139 м — Т. нинг энг баланд нуктаси) бор. Туркманистоннинг ғарбида Красноводск платоси, шим. ғарбида Устюрт платосининг жан. чеккаси, ундан жан. да эса Орқа Ўзбўй бурмали рни ётади. Каспий бўйи пасттекислигида Небитдоғ (39 м), Боядоғ (134 м), Қумдоғ, Манжуқли (27 м) ва б. қирлар кўтарилиб туради. Копетдоғ текислигидан шим. ва шим. шаркда Қорақум чўли, Амударё ва Тажан дарёлари оралиғида Жан. Шарқий Қоракум чўли жойлашган. Туркманистоннинг жан. қисмида тез-тез зилзила бўлиб туради. Муҳим қазилма бойликлари — нефть ва газ; кумир, мирабалит, олтингугурт, кора ва рангли металл, мис, алюминий, симоб, молибден конлари аникланган.