АГРЕССИЯ

АГРЕССИЯ (лот. agressio — ҳужум қилиш) , тажовуз — бир давлат (давлатлар гуруҳи) томонидан бошқа давлатнинг ёки халқнинг (миллатнинг) суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши БМТ Устави нуқтаи назаридан ғайриқонуний бўлган ҳар қандай куч ишлатиш. Агрессиянинг энг хавфли кўриниши қуролли куч ишлатишдир; бир давлатнинг бошқа давлатга қуролли ҳужуми тинчлик ва халқлар хавфсизлигига қарши оғир халқаро жлноят ҳисобланади. БМТ Бош Ассамблеясининг 29-сессияси (1974) «Агрессияни белгилаш тўғрисида»ги резолюция якдиллик билан маъқуллаган. Билвосита, иқтисодий ва ғоявий Агрессия тушунчалари ҳам бор.