АГРОМЕТЕОРОЛОГИК БЮЛЛЕТЕНЬ
АГРОМЕТЕОРОЛОГИК БЮЛЛЕТЕНЬ — агрометеорологи к шароитлар тахлил қилинган ахборотнинг асосий шакли. Ҳар ўн кунликда гидрометеорология маркази томонидан нашр қилинади. Агрометеорологик бюллетень қуйидаги бўлимлардан иборат:
1) ўн кунликнинг гидрометеорологик хусусиятлари (ҳаво ва тупроқ ҳарорати, ёғинлар, шамолнинг йуналиши ва тезлиги ва ҳ. к.); бунда ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишига қулай ёки ноқулай шароитлар — қорасовуқ, гармсел, шўзонли бўрон ва ҳ. к. алоҳида қайд қилинади;
2) экинларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда молларни ўтлатишнинг агрометеорологик шароитлари. Бу булимда асосий қ. х. экинлари (айниқса, ғўза)нинг ривожланиш суръатлари, уларнинг намлик б-н таъминланганлик даражаси таҳлил қилинади, экинзорлар ҳолатига баҳо берилади.
Агрометеорологик бюллетень Ўзбекистонда 1927 й. дан бошлаб нашр этилади. 1930 й. дан мунтазам чиқарила бошлади.